Конституциявий судга мурожаат


Фуқаролар ва юридик шахслар диққатига!

“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 25-моддасига мувофиқ қуйидагилар Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман);

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори.

Конституциявий суднинг камида уч нафар судьяси ташаббуси билан ҳам Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масала киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига келиб тушган барча мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади.