Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курслари тингловчилари билан учрашув

Сана: 19.11.2013

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курслари тингловчилари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари тингловчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Конституциявий суд раисининг ўринбосари Б.Мирбобоев ва судья Ф.Хусанова Конституциявий суднинг фаолияти, хусусан ташкил этилиш тартиби, судьяларнинг ҳуқуқий мақоми, суднинг ваколатлари, конституциявий суд иш юритувининг асосий тамойилари тўғрисида батафсил гапириб ўтишди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бориши ва натижалари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. Чунончи, Бош прокуратура Олий ўқув курсларининг тингловчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд тизими ходимларининг ижтимоий муҳофазасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сонли Фармонининг қабул қилиниши оқибатида рўй берган ижобий ўзгаришлар билан қизиқишди.