"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди

Сана: 21.01.2014

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди.

Мазкур Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳам назарда тутилган. Хусусан, 12-моддага Конституциявий суднинг судьяси бўлиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан минимал ёшни (ўттиз ёшдан кичик бўлмаган) белгилайдиган ўзгартиш киритилган. Шу билан бирга Конституциявий суд судьяларининг ваколатлари тугагандан кейин уларни ишга жойлаштириш юзасидан кафолатларни белгиловчи янги модда киритилган. “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Конституциявий суднинг судьялари ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади, деган норма билан тўлдирилди.

Қонун Конституциявий суд девони ходимларига мансаб даражаларини белгилаш ва бериш тартибини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини ҳам назарда тутди.