Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари билан учрашув

Сана: 13.03.2014

Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида ҳозирги кунда ўз малакасини ошираётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раислари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг судьялари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Конституциявий суд раисининг ўринбосари Б.Мирбобоев ва судья Г.Пиржанов Конституциявий суднинг фаолияти, хусусан ташкил этилиш тартиби, судьяларнинг ҳуқуқий мақоми, суднинг ваколатлари, конституциявий суд иш юритувининг асосий тамойилари тўғрисида батафсил гапириб ўтишди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бориши ва натижалари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.