Давлат бошқаруви академияси тингловчилари билан учрашув

Сана: 02.12.2014

Давлат бошқаруви академияси тингловчилари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг тингловчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Конституциявий суднинг судьялари Ф.Хусанова ва Г. Пиржанов Конституциявий суднинг фаолияти, хусусан ташкил этилиш тартиби, судьяларнинг ҳуқуқий мақоми, суднинг ваколатлари, конституциявий суд иш юритувининг асосий тамойилари тўғрисида батафсил гапириб ўтишди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бориши ва натижалари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. 

 “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятига алоҳида урғу берилди.