Индонезия Республикаси Конституциявий суди делегациясининг ташрифи

Сана: 28.03.2015

Индонезия Республикаси Конституциявий суди делегациясининг ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Индонезия Республикаси Конституциявий судининг раиси, Осиё давлатлари конституциявий судлари ва эквивалент институтлари ассоциациясининг президенти жаноб Ариф Хидаят бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси Б.Мирбобоев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг фаолияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан суд-ҳуқуқ ислоҳотларнинг бориши ва натижалари тўғрисида қисқача гапириб ўтди.

Учрашув давомида делегация раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Индонезия Республикаси Конституциявий суди бир неча йилдан буён Осиё конституциявий судлари ва эквивалент институтлари ассоциацияси доирасида ва бошқа халқаро анжуманлар (конференция, симпозиум) доирасида ҳамкорлик қилиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Конституциянинг устуворлигини таъминлаш борасидаги вазифаларни амалга оширишга кўмаклашишга қаратилган шундай ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг аҳамияти жуда катта эканлигини таъкидлади.

 

Шундан сўнг меҳмонлар Конституциявий суднинг иш шароити, хусусан хизмат хоналари ва мажлислар зали билан танишиб чиқди. Учрашув сўнгида хорижий меҳмонлар мазкур ташрифни амалга ошириш имкони яратилганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, мазкур учрашув икки идора орасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини билдиришди.