Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини тартибга солувчи қонунлар кучга кирди

Сана: 01.06.2017

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини тартибга солувчи қонунлар кучга кирди

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида (80, 93, 108 ва 109-моддаларга)”ги ЎРҚ-430-сонли Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги ЎРҚ-431-сонли Конституциявий қонуни кучга кирди.

Мазкур қонунлар билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатлари аниқлаштирилган ва кенгайтирилган.

Судьяларни сайлаш, уларнинг ваколат муддати ва судьяликка номзодларга қўйиладиган талаблар ўзгартирилган.

 

Конституциявий судга кўриб чиқиш учун масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доираси кенгайтирилган.