Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллуди ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Сана: 08.02.2019

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллуди ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

2019 йил 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид иштирок этди.

Тадбирда халқнинг маънавияти ва маърифатини юксалтиришда, баркамол авлодни тарбиялашда, ўзбек тили ва миллий адабиётни ривожлантиришда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ижодининг ўрни чексизлиги таъкидланди.

Халқ шоири Сирожиддин Саййид Алишер Навоий ижоди, унинг бой меросини ёш авлодга етказиш, шунингдек, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг ушбу соҳадаги фаолияти тўғрисида гапириб ўтди. Мамлакатимизда буюк аждодимиз меросини ўрганишга, унинг асарларини нашр этишга, уларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга доимий эътибор берилаётганлгини қайд этди. Бутун дунё бўйлаб буюк шоир асарлари мутола қилинмоқда ва ўрганилмоқда, улар хорижий тилларга таржима қилинмоқда.

Сирожиддин Саййид Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси фаолиятидаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида ҳам гапириб, ҳозирги вақтда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, бизнинг буюк аждодимиз ғоялари унинг авлодлари томонидан муносиб давом эттирилаётганлигидан далолат беришини таъкидлади.

Тадбир якунида Сирожиддин Саййид Конституциявий судга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган янги китобларни тақдим этди.

  

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

котибияти