Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили

Сана: 15.02.2019

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида буюк адиб, шоир, йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Миллий ғоя ва маънавият асослари” кафедраси доценти, фалсафа фанлар номзоди Марҳабо Абдуғаниевна Собирова иштирок этди.

Унда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бетакрор шеърияти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи, инсонни комилликка ундовчи асарлари ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги, айниқса унинг “Бобурнома” асари жаҳоннинг машҳур тарихнафис олимлари яратган асарлар қаторидан жой олганлиги таъкидланди.

  

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

котибияти