КИТОБ – БИЛИМ МАНБАИ

Сана: 06.04.2019

КИТОБ – БИЛИМ МАНБАИ

 

Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида мамлакатимизда “Book challenge” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Макур лойиҳа доирасида Конституциявий суд раиси Бахтиёр Мирбобоев томонидан ўз шахсий кутубхонасидаги китоблари Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 70-умумтаълим мактаби кутубхонасига ҳадя қилинди.

Унинг мактабга ташрифи давомида таълим муассасаси ўқувчилари билан китобнинг аҳамияти, жумладан ҳаётимизда тутган ўрни хусусида мулоқот ўтказилди.

 

 
 

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий судининг

Котибияти