МАКТАБ КУТУБХОНАСИГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ

Сана: 15.04.2019

МАКТАБ КУТУБХОНАСИГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари Асқар Ғафуров Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги ўзи таҳсил олган 33-умумтаълим мактабида бўлди.

Ташрифи давомида Конституциявий суд раисининг ўринбосари мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди, таълим муассасаси ўқувчилари билан китобнинг ўқувчиларда маънавий қадриятлар, дунёқарашнинг шакллантиришдаги аҳамияти хусусида cуҳбатлашди.

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий судининг

Котибияти