КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУД ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ИККИНЧИ ХАЛҚАРО СИМПОЗИУМДА ИШТИРОКИ

Сана: 24.06.2019

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУД ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ИККИНЧИ ХАЛҚАРО СИМПОЗИУМДА ИШТИРОКИ

2019 йил 17-20 июнь кунлари Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) Осиё конституциявий судлари ва эквивалент институтлари Ассоциациясининг Тадқиқот ва тайёрлаш бўйича котибияти томонидан “ОКСА аъзолари – мамлакатларида конституциявий назорат” мавзусида иккинчи халқаро симпозиум бўлиб ўтди.

Халқаро симпозиумнинг мақсади ОКСА аъзолари ўртасида конституциявий назоратнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш, уларнинг тадқиқотлари бўйича тажриба алмашиш ҳисобланади.

Ушбу симпозиумда Конституциявий суд судьяси С.Кошаева ва эксперт Ш.Мажидов иштирок этди. Симпозиумда судья С.Кошаева маъруза қилди ва иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қарорларини қабул қилишнинг асосий қоидалари ва уларнинг юридик кучи тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Симпозиум доирасида иштирокчилар Корея Республикаси Конституциявий судининг маъмурий биносига ташриф буюришди ва унинг фаолияти билан танишишди.

Халқаро симпозиум якунлари бўйича материаллар тўплами нашр этилиши режалаштирилган.

 

Конституциявий суд

                                                                                                                                 Котибияти