8 ДЕКАБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ!

Сана: 06.12.2019

8 ДЕКАБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ!

 

Азиз юртдошлар!

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди Сизларни қутлуғ байрам – ҳаётимизнинг Асосий Қонуни бўлмиш Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан муборакбод этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг ўзига хос маданияти, миллий қадриятларини акс эттиради.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида олиб борилаётган ишлар Конституциямизда белгиланган принциплар ва нормаларга асосланган.

Бугунги кунда ҳар бир фуқаро шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини, ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни Конституциясиз тасаввур этолмайди. Ишонамизки, Конституциямиз ҳаётимизнинг барча соҳаларида халқимизнинг турмуши фаровонлигини янада оширишга қаратилган ислоҳотларга яна кўп йиллар ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Конституция куни билан барчангизни самимий муборакбод этади.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз фаравон бўлсин!

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

жамоаси