БМТ Бош котибининг Инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Иван Симонович билан учрашув

Сана: 28.05.2013

БМТ Бош котибининг Инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Иван Симонович билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида БМТ Бош котибининг Инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Иван Симонович билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Конституциявий суд раисининг ўринбосари Б.Мирбобоев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикасида жорий этилган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган муҳим чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

БМТ Бош котибининг Инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Иван Симонович учрашув ўтказиш имконияти яратилганлиги ва дўстона қабул учун миннатдорчилик билдирди. Учрашув  эркин ва мунозарали шароитда бўлиб ўтди.