Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг  27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида акс этган устувор йўналишлар муҳокамасига бағишланган “давра суҳбати”

Сана: 16.01.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида акс этган устувор йўналишлар муҳокамасига бағишланган “давра суҳбати”

 

2020 йил 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида Олий суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, “Тарраққиёт стратегияси” маркази ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда “давра суҳбати” бўлиб ўтди. “Давра суҳбати”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида акс этган устувор йўналишлар муҳокама қилинди.

Тадбирда Конституциявий суд раиси Б.Мирбобоев, судьялар Ф.Каюмов, С.Кошаева ва раис ёрдамчиси Ш.Мажидов иштирок этди. Тадбирда Конституциявий суд раиси Б.Мирбобоев маъруза қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йилллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир”, деб номланган маърузасидаги белгилаб берилган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди.

Тадбирда Олий суд судьялари, Олий кенгаш раиси, давлат ташкилотлари, дипломатик корпус, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

  

Конституциявий суд

котибияти