Судья С.Кошаева Конституциявий суд  Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб сайланди

Сана: 13.02.2020

Судья С.Кошаева Конституциявий суд Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб сайланди

 

2020 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Мажлисни Конституциявий суднинг раиси Б.Мирбобоев олиб борди.

Юқоридаги қонун ижросини таъминлаш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси раисини сайлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди. Конститутциявий суд судьяси Сайёра Режипбаевна Кошаева Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб, сайланди.  

Мажлисда Конституциявий суд Касаба уюшмаси раиси Г.Пиржанов ва суднинг хотин-қизлар жамоаси қатнашди.

Конституциявий суд жамоаси судья С.Кошаевани Конституциявий суд Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб сайланганлиги муносабати билан табриклайди ва келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилайди.

 

Конституциявий суд

Котибияти