8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Сана: 06.03.2020

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

 

Конституциявий судда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида Конституциявий суд раиси Б.Мирбобоев сўзга чиқиб, Конституциявий судда фаолият юритаётган барча хотин-қизларни Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади.

Тадбирда мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, уларнинг давлат ҳамда жамият ҳаётида тутган ўрнини ошириш, юртимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги улкан хизматлари муносиб қадрланаётганлиги таъкидланди.

Фурсатдан фойдаланиб, Конституциявий суд жамоаси мамлакатимизнинг барча хотин-қизларини Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайди.

  

Конституциявий суд

котибияти