Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегациясининг бошлиғи Юрий Штерк билан учрашув

Сана: 21.06.2013

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегациясининг бошлиғи Юрий Штерк билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегациясининг бошлиғи Юрий Штерк билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Конституциявий суд раисининг ўринбосари Б.Мирбобоев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган муҳим чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ю.Штерк учрашув ўтказиш имкониятининг яратиб берилганлиги ва учрашув давомида билдирилган фикрлар учун ўз миннатдорчилигини билдириб, Европа Иттифоқининг Марказий Осий давлатлари билан ҳамкорлик доирасида, хусусан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида лойиҳалар амалга оширилаётганлигини айтиб ўтди.

Тарафлар юқорида айтилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон ва ЕИ ваколатли органлари орасида тажриба алмашишга қаратилган чора-тадбирларнинг аҳамияти юзасидан фикр алмашишди. Учрашув сўнгида тарафлар ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.