Вьетнам Социалистик Республикаси Адлия вазирлигининг делегацияси билан учрашув

Сана: 25.06.2013

Вьетнам Социалистик Республикаси Адлия вазирлигининг делегацияси билан учрашув

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Вьетнам Социалистик Республикаси Адлия вазирилигининг делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Конституциявий суд раисининг ўринбосари Б.Мирбобоев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг фаолияти ҳамда Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган муҳим чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, у делегация аъзоларига республика суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишнинг янги босқичини бошлаб берган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 2 августдаги ПФ-459-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

Учрашув эркин ва мунозарали шароитда бўлиб ўтди.