СУД ТАРКИБИ 

 

 

Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тавсия этган шахслар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайланади.

Конституциявий суднинг ҳар бир судьяси якка тартибда сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини олган шахс сайланган ҳисобланади.

Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда Конституциявий суднинг етти нафар судьясидан иборат бўлади.

Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосари Конституциявий суд мажлисида унинг судьялари орасидан сайланади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қуйидаги таркибда фаолият юритмоқда:

 

Мирбобоев
Бахтиёр Шамсутдинович  ‒      
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси

Ғафуров
Аскар Бойисович               ‒      
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари

Қаюмов
Файзулла Абдулхаевич    ‒      
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси

Кошаева
Сайёра Режипбаевна        ‒      
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси

Миралимов
Бахтиёр Деҳқонбоевич      ‒      
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси

Пиржанов
Генжемурат                        ‒      
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси

 

Улжаев
Қахрамон                           ‒      
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси