Ахборотнома 19-сон 19-ое издание Вестника The 19th Edition of the Bulletin


Ахборотнома 19-сон 19-ое издание Вестника The 19th Edition of the BulletinХужжатни юклаш

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ахборотномасининг 19-сони босмадан чиқди. Унда Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 21-моддаси биринчи қисмининг 2-бандини шархлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳузуридаги  Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Ахборотномаси” журналининг таҳрир ҳайъатининг таркиблари келтирилган.

Ахборотномада 2014 йил 29 май куни Тошкентда бўлиб ўтган “Конституциявий суднинг бошқа судлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ўзаро муносабатларининг такомиллаштирилиши: Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари тажрибаси” мавзудаги халқаро давра суҳбати материаллари ўз аксини топган.